Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Очиқ мулоқот: ёшлар билан ишлаш дастурлари ижроси муҳокама қилинди

×

 2024-09-12 22:00:21    495

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туман ҳокимлиги мажлислар залида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва туманда ёшлар билан ишлаш самарадорлиги муҳокамасига бағишланган навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этган тадбирда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, Ёшлар ишлари бўлими масъуллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда дахлдор муассасалар мутасаддилари иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида ёшлар бандлиги масаласида “Уйчи тажрибаси”дан кенг фойдаланиш, яъни тадбиркорлар ва бизнес билан шуғулланиш истагидаги аҳоли, хусусан ёшлар билан манзилли ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш ҳамда ёшлар учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, деҳқончилик хўжаликларини ташкил этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.  

Айни йўналишларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тизим масъулларининг ахборотлари тингланди.

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг банд бўлмаган қатламини тадбиркорликка йўналтириш, мавжуд муаммоли масалаларни бартараф этиш юзасидан барча даражадаги мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.