Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 95 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” доирасида “Каримдевона” маҳалласининг ҳам ички йўллари таъмирланади

×

 2024-09-16 10:35:58    361

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Жумладан:

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;

маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон тумани “Каримдевона” маҳалла фуқаролар йиғинидаги икки минг метрдан зиёд ички йўлларни таъмирлаш юзасидан илгари сурилган таклиф ҳам қўшимча ғолиб деб топилди. Қайд этилишича, маҳалладаги аҳоли сони 2661 нафарни, лойиҳада тўпланган овозлар сони эса 3165 тани ташкил этади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1,3 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.