Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хонатлас-миллий қадриятларимиз тимсоли

×

 2024-09-16 17:28:59    667

PDF yuklash
Chop etish


Атлас матолари ўзининг турфалиги, гўзаллиги, қадимий ва бетакрорлиги билан неча асрлардан бери дунё аҳлини ҳайратга солиб келмоқда. Шунинг учун ўзбек миллий матосининг мухлислари талайгина.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам 9-14 сентябрь кунлари “Хон атлас ҳафталиги” кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Ҳафталик доирасида туман оила ва хотин-қизлар бўлими ва ҳамкор муассасалар ташаббуси билан турли тадбирлар, мушоиралар, учрашув ва челленжлар ташкилланди.

Хусусан, тумандаги 42-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган тадбирда ҳам халқимизнинг кўп асрлик ўтмиш маданияти, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ташқи қиёфа, либос борасида ўзига хос хусусиятлари яна бир бор намойиш этилди.