Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оталиққа олинган ёшлар Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги учун ўтказилаётган спорт мусобақаларида беллашди

×

 2024-10-04 18:55:24    741

PDF yuklash
Chop etish


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташаббуси билан маҳалла ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган спорт мусобақалари ҳамда кўрик танловлар ўтказилмоқда. 

"Юртнинг кучи - бирликда, қадри эса тинчликдадир!" шиори остидаги ана шу мусобақаларнинг Ўзбекистон туман босқичи туман ёшлар ишлари бўлими ва фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида ташкилланди.

Спорт баҳсларида фавқулодда вазиятлар бўлимига бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи оталиққа олинган ёшлар иштирок этиб, 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Натижаларга кўра, 1-ўринни “Дўстлик” МФЙ, 2-ўринни “Қумбости” МФЙ ва 3-ўринни эса “Наймансой” МФЙ ёшлари эгаллашди. 

Мусобақалар якунида унинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.