Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлатботирликларнинг ҳам тоза ичимлик суви билан боғлиқ узоқ йиллик муаммоси бартараф этилди

×

 2024-10-08 10:45:21    572

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Давлатботир” маҳалла фуқаролар йиғинининг маълум ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларини тоза ичимлик суви таъминотига оид кўп йиллик муаммо қийнаб келарди. Маҳаллада сув қудуғи бўлсада, тармоқнинг яроқсизлиги туфайли кўплаб хонадонларга “обиҳаёт” етиб бормас эди.

Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллага 1 минг 300 метр ичимлик суви тармоғи етказиб берилди. Маҳалланинг ташаббускор аҳли эса эзгу тадбирни якунига етказишда фаоллик кўрсатишди. Амалий жараёнларга “Фарғона сув таъминоти” АЖ туман филиалининг махсус техника ва мутахассислар кўмаги ҳам жалб этилди. 

Тармоқ тортиш, қурилиш-монтаж ва сув қудуғига янги насос ўрнатиш каби тадбирлар натижасида маҳалладаги 50 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик таъминотини яхшилашга эришилди.