Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида экспорт салоҳиятига эга мева-сабзавот ва дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш қўшма корхонаси иш бошлади

×

 2024-10-10 16:24:45    785

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида тожикистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликдаги “Aroma fruct” МЧЖ қўшма корхонаси ишга тушди.   

1,5 миллиард сўм қийматга эга янги лойиҳа мева-сабзавот ва дуккакли маҳсулотларни қайта ишлашга ихтисослашган.

Йилига 2,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш салоҳиятига эга корхонага Туркиядан 27 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди.

- Шу кунларда корхонамизда кунига 3 тоннагача маҳсулотни қайта ишлаб чиқаряпмиз. Имзоланган экспорт шартномаларига кўра дастлабки маҳсулотларимизни Россия ва Туркия давлатларига йўналтиришни бошладик. Кейинчалик экспорт географиясини янада кенгайтириш бўйича аниқ режаларимиз бор, - дейди корхонанинг 21 ёшли таъсисчиси Жамшидбек Шокиров. – Масканимизда бугун 40 нафарга яқин маҳалладошларимизни иш билан таъминладик ва келажакда фаолиятимизни янада кенгайтириш орқали бу рақамлар сони ҳам ортиб боради.

Янги қўшма корхонанинг очилишига бағишланган маросимда туман ҳокимининг ўринбосарлари Абдулатиф Имомназаров ва Жахонгир Акрамов, жамоатчилик ҳамда нуронийлар иштирок этиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.