Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўшмачига сайёр суд мажлисида жазо тайинланди

×

 2024-10-22 09:39:12    892

PDF yuklash
Chop etish


2024 йил 18 сентябр куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг тегишли маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида 1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти ўрта, оиласидан ажрашган, 2 нафар фарзанди бор уй бекаси Ғ.Т нинг жиноят иши мазмунан кўриб чиқилди.

Фуқаро Ғ.Т 2024 йил 24 июнь куни ўзи яшаб келаётган хонадонда 100 минг сўм эвазига Н.Э. ва тадбир иштирокчиси Г.Б.нинг ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун уйидан алоҳида хона ажратиб, уларга шарт-шароит яратиб берганлиги ўтказилган тадбир давомида аниқланган. 100 минг сўм миқдордаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Судланувчи суд мажлисида айбига иқрорлик билдирмасдан, гўёки тадбир иштирокчиси Г.Б.дан  пул олмаганини, у билан Н.Э.ни жинсий алоқа қилишлари масаласида гаплашмаганини, унга пули керак эмаслигини айтса ҳам мажбурлаб қўлига тутқазиб қўйганини, пулларни олиб стол устига қўйиб қўйганини билдириб кўрсатма беради ва ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Гувоҳ Г.Б нинг дастлабки терговда берган кўрсатмалари, Г.Б билан Н.Э. нинг ўрталарида бўлиб ўтган сўзлашувлар стенограммалари ҳамда ишда тўпланган далиллар мажмуига кўра судланувчининг айби тўла исботланди ва суд томонидан унга нисбатан тегишли жазо тайинлади.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди раиси