Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

×

 2024-10-30 09:25:25    246

PDF yuklash
Chop etish


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир ўтказилди. 

Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов, туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари  иштирок этган тадбирда тиббиёт соҳаси вакиллари ҳамда “Боғи Эрам” ва “Қулибек” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли вакиллари қамраб олинди. 

Мамлакатимизда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкилланган мазкур учрашувда ҳам уй-жой кадастри, пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўловларини тайинлаш тартиби, ижтимоий ёрдам олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларги оид долзарб мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.  

Ўзаро савол жавоб ва очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда бир неча фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди, баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.