Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғонада электр қувватлари “омбори” бунёд этилмоқда (+видео)

×

 2024-10-30 16:58:37    233

PDF yuklash
Chop etish


Газ омборлари бор, сув омборлари ҳам мавжуд. Аммо электр қуввати омборлари-чи? Яқин орада Ўзбекистонда биринчи марта электр қувватлари омбори пайдо бўлади. У Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида бунёд этилмоқда.

Сиз тўғри эшитдингиз, электр қувватлари “омбори” – яъни электр энергиясини сақлаш тизими қурилмоқда. Унинг қуввати 150 МВт га тенг. Бу Ўзбекистонда ҳалигача муқобили бўлмаган иншоотни Хитой Халқ Республикасининг “China Gezhouba Group Overseas Investmen   Co.ltd” компанияси тўғридан-тўғри 144 миллион долларлик хорижий  инвестиция киритиш ҳисобига бунёд этмоқда. Дастлаб шу йил февраль ойида бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарори қабул қилинган эди. 11-12 июль кунлари давлат раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида эса ушбу лойиҳа қурилишига изн берилди. Бор -йўғи уч ярим ойда Ўзбекистон тумани адирликларида жуда катта ҳажмдаги иш бажарилди. 400 дан зиёд қурувчи мутахассис иштирок этаётган майдонда электр энергиясини сақловчи батареялар ўрнатилди. Юқори кучланишли электр тармоқлари монтажи тугатилди. Энди боғловчи иншоотлар қурилиши давом этяпти.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651786

Видео: https://youtu.be/uHn3io98w0c