Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Осойишталик посбонлари эътироф этилди

×

 2024-11-06 14:48:50    918

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Жаҳон” тантаналар мажмуасида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туманда хизмат қилаётган тинчлигимиз посбонлари, фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сўзга чиқиб, соҳа фидойилари ва фахрийларини байрам билан қутлади. Туман раҳбари ўз табрик сўзида соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган фидокорона хизматлари доимо қадрланиши ва алоҳида эъзозланишини таъкидлаб ўтди. 

Байрам тадбирида шундай масъулиятли вазифаларни бажариб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбир хушовоз хонандаларнинг концерт дастури билан янада файзли бўлди.