Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маърифатли жамият жаҳолатни қоралайди

×

 2024-11-06 15:41:37    911

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, она Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон туманида муайян тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

"Жаҳолатга қарши маърифат" номли маънавий-маърифий тарғибот тадбирларига аҳоли, айниқса ёшларнинг кенг қатламини қамраб олишга эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан навбатдагилари тумандаги 1 ва 2-сонли касб-ҳунар мактабларида ташкилланди. 

Туман ҳокимлиги, дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими ҳамда маънавият ва маърифат маркази каби ҳамкор муассасалар ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатларида маърузачилар томонидан тинчлик-осойишталик улуғ неъмат эканлиги ҳақида, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш мумкинлиги ҳақида ибратли мисоллар билан тушунчалар берилди.