Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Касб-ҳунарга меҳр қўйган фарғоналик ўқувчилар кўргазмали танловда ўз маҳоратларини намоён этдилар

×

 2024-11-12 12:22:39    1089

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактабида "Қунт билан ўрган ҳунар, ҳунардан ризқинг унар" номли кўргазмали танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида фаолият кўрсатувчи "Баркамол авлод" болалар мактабларидаги тўгараклар аъзолари ҳисобланган 8 дан 18 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар иштирок этди. 

Танлов ўқувчиларнинг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, мактабдан ташқари таълим соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш ва ёшларни она юртга, миллий-маданий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилди. 

"Флористика", "Мунчоқли безак", “Майда пластика” ва “Квиллинг” каби йўналишларда эгаллаган ҳунарларини намойиш этган ёш иқтидор эгалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.

Якунда танловнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.