Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус ва ҳамжиҳатлик самарасида Яккатутдаги 3 минг 500 метр ички йўллар равон бўлди

×

 2024-11-19 21:25:27    656

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Туманнинг “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари ҳам ўзаро бирдамлик ва ташаббус кўрсатиб, дастурнинг жорий йилги 2-мавсумида фаол иштирок этдилар. Маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган таклиф энг кўп овозлардан йиғиб, лойиҳа ғолиблигини қўлга киритди. 

Натижада, давлат бюджетидан йўналтирилган 1,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига маҳалланинг 6 та кўчасидаги қарийб 3 минг 500 метр ички йўллар текис ва равон ҳолга келтирилди. 

Ташаббускор яккатутликлар айни кунларда мазкур ободлик тадбирларини давом эттирмоқдалар. Янгиланаётган кўчаларни янада кўркам ҳолга келтириш, хусусан йўл четларини бетонлаш ва янги бетон ариқ (лоток)ларни ўрнатиш ишлари қизғин тус олган.