Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яшил майдонлар ҳудуди кенгаймоқда

×

 2024-11-22 21:25:22    690

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида куз мавсумидаги дарахт экиш тадбирлари кенг қулоч ёйди.

Бугун “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги кўчат экиш акцияси ташкил этилди. Тумандаги капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуи ташкилотлари ташаббуслигида ўтказилган тадбирда туман сектор раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ва жамоатчилиги иштирок этди.

Тадбирда туман миқёсида, хусусан, марказий ва ички кўчалар, муассасалар, маҳаллаларда дарахт кўчатлари экиш, яшил заминлар яратиш, бунда барчанинг фаоллик ва ташаббускорлигини янада ошириш ҳақида сўз борди.  

Нуроний отахонлар дуога қўл очиб юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик ва бошланган эзгу ишларга барака тилади.

Эзгу саъй-ҳаракат давомида шу куннинг ўзида тизим фаоллари томонидан беш минг тупдан зиёд терак ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.