Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ички ишлар бўлими ходимлари яшил оламни сақлаш ва кўпайтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда

×

 2024-11-27 22:20:38    486

PDF yuklash
Chop etish


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Ўзбекистон туманида кенг миқёсда давом этмоқда. 

Мазкур жараёнда маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари билан биргаликда, барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари фаол иштирок этиб, ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширмоқда.

Жумладан, кузги кўчат экиш ишларида туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фаоллик кўрсатишмоқда. Бугун ҳам эзгу ишларнинг узвий давоми сифатида осойишталик посбонлари иштирокида “Дарвешобод” маҳалласида минг тупдан зиёд терак кўчатлари ўтқазилди. 

Дарахт экиш акциясида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ИИБ бошлиғи Содиржон Абдуллаев ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.