Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси масканларни обод этмоқда

×

 2024-11-29 17:27:52    762

PDF yuklash
Chop etish


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт, бута ва гул кўчатларини экиш бўйича Ўзбекистон туманида кўплаб амалий тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Яшил майдонларни кенгайтириш йўлидаги эзгу ҳаракатга туман йўлсозлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Хусусан, соҳа вакиллари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари четларини обод этиб, дарахт экишда фаол кўрсатяпти. 

Туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ташаббускорлари томонидан ташкил этилган бугунги кўкаламзорлаштириш акциясида ҳам минг тупдан зиёд манзарали ва терак кўчатлари экилди.

Ободлик тадбирида иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев яшил ҳудудларни барпо этиш билан бир қаторда, дарахтларни мунтазам парваришлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тўхталди.