Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳр ва эътибор ифодаси

×

 2024-12-04 15:56:57    319

PDF yuklash
Chop etish


3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Яйпандаги “Шодиёна” тантаналар уйида имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, вилоят Қизил ярим ой жамияти, туман Ногиронлар жамияти, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари, туман Кенгаши депутатлари, ногиронлиги бўлган тумандошларимиз ва уларнинг яқинлари иштирок этди. 

Тадбирни кириш сўзи билан  очиб берган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугунги кунда юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, айниқса, ногиронлиги бўлган фуқароларга алоҳида эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатилаётгани ҳақида таъкидлади.

Маросим иштирокчилари учун ёзилган байрам дастурхони атрофида энг илиқ тилаклар билдирилди. Жисмоний имконияти чекланган ҳамюртларимиз учун ногиронлик аравачалари ва эсдалик совғалари улашилди. Санъаткорларнинг дилтортар куй-қўшиқлари ва жўшқин рақслар барчага мамнунлик улашди.