Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бош қомусимизнинг ўттиз икки йиллик шодиёнаси катта тантана қилинди

×

 2024-12-07 22:51:34    704

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Яйпандаги мукаммал таъмирланиб, янгидан фойдаланишга топширилган маданият марказида ўтказилган тантанали маросимда туман сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, туман фаоллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижро этилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдулатиф Имомназаров йиғилганларни ва туман аҳолисини шодиёна билан қутлаб, туман ҳокимининг байрам табригини етказди.

Янгиланган Конституция халқимиз хоҳиш-иродасига таянган ҳолда ишлаб чиқилиб, унинг асосида “Инсон қадри учун” ғояси қарор топганлиги таъкидланди.

Байрам тантаналари давомида туман маданият бўлими, бадиий жамоалар ва ёш ижодкорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.