Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида мукаммал таъмирланиб кўркам қиёфа касб этган маданият маркази биноси Конституция байрами арафасида фойдаланишга топширилди

×

 2024-12-07 22:53:39    764

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги 70-сонли маданият маркази мукаммал таъмирланиб, мамлакатимиз Бош қомусининг 32 йиллик шодиёнаси арафасида фойдаланишга топширилди.

1969 йилда қурилган муассаса биноси туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлик асосида намунавий лойиҳага кўра қайтадан таъмирланиб замонавий қиёфага келтирилди. Бунёдкорлик-ободлик тадбирлари учун қарийб бир миллиард сўм маблағ сарфланди. 

Натижада шу кунгача маскандаги мавжуд 5 та тўгаракларда 70 нафарга яқин қатнашчилар маданий фаолият билан шуғулланиб келган бўлса, эндиликда уларнинг сонини ошириш имконияти ҳам яратилди.  Қайтадан буткул кўркам тус олган марказда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги кенг жамоатчилик иштирокида катта тантана қилинди.