Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрам арафасида Ўзбекистон туманида яна бир янги савдо мажмуаси иш бошлади

×

 2024-12-18 18:19:59    393

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги “Бозор Яйпан” маҳалласида замонавий лойиҳа асосидаги янги савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди. 

Унинг очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Қўқон метал” МЧЖ томонидан 2 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига капитал реконструкция қилиниб, ишга туширилган мажмуада сотувчи ва харидорлар учун барча қулайликлар яратилган.

Икки қаватли мажмуада умумий овқатланиш шаҳобчаси, сартарошхоналар, кийим-кечак, канцелярия маҳсулотлари, озиқ-овқат ва оптика дўконлари, шунингдек хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ўқув маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Яна бир муҳим жиҳати, мажмуа фаолият бошлаши билан 40 нафарга яқин ҳамюртларимизнинг доимий бандлиги таъминланди.

Янги савдо мажмуасининг очилишига бағишланган кўнгилочар лойиҳалар ва хушовоз хонандалар иштирокидаги концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.