Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 98 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Деҳқонобод маҳалласи ёшлари учун 330 ўринли замонавий мактаб биноси ва спорт зал байрам совғаси сифатида топширилди

×

 2024-12-19 18:59:49    208

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 70-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли янги ўқув биноси ва замонавий спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, мактаб жамоаси, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

1979 йилда собиқ давлат хўжалиги томонидан ҳашар йўли билан қурилган мактабнинг мослаштирилган биносида ўтган давр мобайнида фойдаланиб келинган. Бу эса ўз ўзидан ўқувчиларни муносиб шароитда таҳсил олишида кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқарган.

Давлат инвестиция дастури асосида 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига мактаб учун 3 қаватли 300 ўринли янги ўқув биноси ҳамда 12х24 ҳажмдаги спорт зали бунёд этилиб, замонавий жиҳозланди.  

Янги ўқув биносида яратилган шароитлар билан танишиш жараёнида меҳмонлар ўқувчилар билан суҳбатлашди.  Ёшларимизга яратилаётган бундай имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда чуқур билим олиб, келажакда етук мутахассис ва комил инсон бўлиб етишларига тилаклар билдирилди.