Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумида иситилиш аҳволи доимий назоратда

×

 2024-12-25 21:53:08    515

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманидаги ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумида иситилиш ҳолати мутасадди раҳбарлар томонидан мунтазам ўрганилиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Ислом” маҳалласидаги 7-умумтаълим мактабининг иситилиш ҳолатини кўздан кечирди. 

Билим масканидаги 640 нафардан зиёд ўғил-қизларга 48 нафар педагог устозлар таҳсил беришади. 

Муассасанинг иситиш тизимларини барқарор ишлашига оид мавжуд камчиликларни шу куннинг ўзида бартараф этиш юзасидан “Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ мутасаддилари жалб этилиб, муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди.