Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрамга яна бир муносиб туҳфа: “Элчи” маҳалласидаги мактаб 330 ўринли янги ўқув биноси ва замонавий спорт залига эга бўлди

×

 2024-12-27 11:00:44    622

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалла фуқаролар йиғини Ғани қишлоғида жойлашган 38-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли янги ўқув биноси ҳамда 12х24 ҳажмдаги замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди.

Кўркам тус олган муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.  Бундан 50 йил аввал 240 ўқувчи ўрнига мўлжаллаб қурилган мактабда сўнгги вақтларда 300 нафардан зиёд ўқувчи икки навбатда таҳсил олишаётган эди. 

Давлат инвестиция дастури доирасида билим даргоҳи учун 3 қаватли 330 ўринли янги ўқув биноси ва 12х24 ҳажмдаги спорт зали бунёд этилди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 3 миллиард 640 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.