Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил байрами муносабати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

×

 2024-12-27 11:08:57    1784

PDF yuklash
Chop etish


Анъанага кўра, Янги йил байрами арафасида ҳам Ўзбекистон туманида эзгу ташаббус ва хайрли ишлар кўлами янада кенг қулоч ёзди.

Байрам муносабати билан туман ҳокимлиги ҳамда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ташаббуслигида навбатдаги хайрли тадбир амалга оширилди.

Инсон қадрини улуғлашга қаратилган амаллар салмоғини янада ошириш ва байрамни юқори кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган 200 нафарга яқин оилалар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари улашилди.  

Сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳамда маҳалла раислари иштирокидаги тадбирлар давомида ана шу тоифадаги юртдошларимизга эзгу тилаклар билдирилиб, кўнгиллари кўтарилди.

Байрам арафасида бундай эзгу амал ва хайрли йўқловлар туманнинг барча ҳудудларда давом этмоқда.