Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар ва ёшлар дафтарлари”даги ишсиз хотин-қизлар Янги йил байрами арафасида янги тикув машиналарига эга бўлди

×

 2024-12-27 12:04:41    1784

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон туманида "Аёллар ва ёшлар дафтарлари"даги 65 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг кўмаги ва тавсияси билан уларга замонавий тикув машиналари субсидия асосида бепул топширилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган бугунги учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими мутасаддилари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар барчани байрам билан муборакбод этиб, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, эҳтиёжманд ҳамда бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар давлатимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигида эканлигини таъкидладилар. 

Ўз ўрнида хотин-қизлар вакиллари давлатимиз раҳбарининг бундай эътиборидан беҳад мамнунликларини изҳор этдилар.