Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Диққат! Ўзбекистон тумани ҳокими соврини учун навбатдаги киберспорт мусобақалари ўтказилади!

×

 2025-01-08 15:34:23    1274

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли ёшлар, киберспорт ихлосмандлари! 

Ўзбекистон тумани ҳокими соврини учун навбатдаги киберспорт мусобақалари жорий йилнинг 18 январ куни ўтказилади!
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан SNJ.CYBER клуби ва  тумандаги АйТи маркази ҳамкорлигида ташкилланаётган навбатдаги мусобақада ҳам ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ва профессионал киберспортга йўналтириш, рақамли технологиялар соҳасини оммалаштириш мақсад қилинган.  

Мусобақа киберспортнинг Counter Strike 1.6, PlayStation да футболнинг PES2013 ва BLUR йўналишлари бўйича бўлиб ўтади.

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус кубок ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.

Мусобақада қатнашиш ва қўшимча маълумот олиш учун SNJ.CYBER клубининг инстаграмдаги саҳифаси ёки +998916228888 га боғланишингиз мумкин.