Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 88 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрам арафасида билан Мудофаа ишлари бўлими ходимларининг хизматлари эътироф этилди

×

 2025-01-13 16:30:40    882

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан Ўзбекистон тумани Мудофаа ишлари бўлими ходимларининг шарафли хизматлари яна бир бор эътироф этилди. 

Шодиёна муносабати билан ташкилланган учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари Абдулатиф Имомназаров ва Муслимбек Аҳмедов бўлим ходимларини байрам билан самимий қутлаб, уларнинг келгуси ишларида улкан зафарлар тилади. 

Мамлакат таянчи ва халқимиз фахри бўлган миллий армиямизни янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган янги босқичдаги ислоҳотларни ҳудудларда самарали тадбиқ этишда туман Мудофаа ишлари бўлими ходимларининг ҳам меҳнатлари таҳсинга лойиқлиги қайд этилди. 

Барча фидоий хизматчи ва ходимларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.