Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбарлари ёшлар билан мулоқот қилдилар

×

 2025-01-16 14:39:40    1149

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бугун “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Раҳбарлар ёшлар томонидан айтилган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва ташаббуслар, уларни қийнаётган муаммоларни тингладилар. 

Йигит-қизлар ва уларнинг ота-оналари томонидан билдирилган бандликни таъминлаш, ОТМдаги ўқиши учун шартнома пулларини тўлаб бериш, субсидия олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш каби турли масалаларга оид мурожаатларнинг ҳар бири атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш учун масъуллар бириктирилди.

Шу куни сектор раҳбарлари миграциядаги ёшлар билан ҳам онлайн мулоқот қилдилар. Уларнинг ўқиш, ишлаш ва яшаш шароитларини, қийнаётган масалаларини ўргандилар. Дунёда глобаллашув жараёнлари шиддат билан кечаётган ҳозирги пайтда ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликни сўраб, уларнинг иш ва ўқишларига омадлар тиланди.