Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшларнинг ҳарбий қисмга саёҳати таассуротларга бой ўтди

×

 2025-01-18 18:01:26    846

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида туркум тадбирлар ўтказиш яхши анъанага айланган. 

Туман ҳокимлиги, Миллий гвардиянинг Ўзбекистон тумани болалар билан ишлаш бўлими, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда маънавият ва маърифат маркази бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тадбир ҳам ёшлар учун унутилмас хотираларга бой бўлди. 

Тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Миллий гвардия Фарғона вилоят бошқармаси Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмига ташрифи ташкил этилди.

Ташриф давомида ҳарбий техникалар, қурол ва аслаҳалар кўргазмаси, миллий гвардия аскарларининг жанговор тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўз тажрибаси, иш фаолиятининг асосий йўналишлари билан ўртоқлашди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.