Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади

×

 2025-01-27 10:02:50    437

PDF yuklash
Chop etish


Судланувчи Т.О “С.Н.” балиқчилик фермер хўжалиги иш бошқарувчиси вазифасида ишлаб келиб, ушбу хўжаликка қарашли электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжир кучланиш симларини узиб қўйган ҳолда хўжаликка ўрнатилган қуввати 2 дона 22 кВт сув насоси, 2 дона 4 кВт сув насоси, 1 дона 2 кВт сув насоси, 1 дона 0,98 кВт кондиционер ва 1 дона 0,6 кВтли музлатгичларни электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, 02.05.2024 йилдан 10.08.2024 йилга қадар электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб, жами 20.087.600 сўмлик электр энергиясини яширин равишда талон-торож қилиб, Бешариқ туман ЭТК манфаатларига зарар етказганлиги аниқланди.

Судланувчи Э.Рга жазо тури ва меъёрини тайинлашда, судланувчи Т.Ога жазо тури ва меъёрини тайинлашда, жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб шахсини, муқаддам судланмаганини, оилавий шароитини, қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини, моддий зарар тўлиқ қопланганлигини, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб жиноятни ғаразли ниятларда содир этганини инобатга олиб, Суд Т.Они Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “д” банди билан айбли деб топиб, Т.Ога Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “д” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида (340.000*50) 17.000.000 (ўн етти миллион) сўм жарима жазоси тайинлади.

О.Хасанов

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси