Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир мурожаат эътиборда

×

 2019-11-19 20:35:50    230

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги аҳоли яшаш ҳудудларида босқичма-босқич ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар бугун “Қораёзбобо” ва “Нурли Келажак” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилди.

Ўзбекистон туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси ва туман Ички ишлар бўлими раҳбарияти иштирокида ўтказилган сайёр қабулда 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.


Мурожаатлар асосан, уй-жойи учун эгалик ҳуқуқини тиклаш, яъни кадастр ҳужжатини тайёрлаш, ишга жойлашиш, суюлтирилган газ балони, имтиёзли кўмир олиш, моддий ёрдам билан таъминлашда амалий ёрдамлар берилиши масалалари билан боғлиқ бўлди.

Аксарият мурожаатларнинг ижобий ечимини жойида ҳал этиш чоралари кўрилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган  мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди.


Шунингдек, сайёр қабул давомида “Нурли Келажак” маҳалла фуқаролар йиғини Тадбиркор кўчасида яшовчи Муроджон Қурбоновнинг мурожаатига асосан, унинг хонадонига ногиронлик аравачаси етказиб берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати