Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳокимга қилинган мурожаат асосида мактабда ичимлик суви таъминоти яхшиланди

×

 2019-12-14 21:11:11    269

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 13-умумтаълим мактабидаги мавжуд эскирган тармоқ ўрнига, 120 метр масофада янги ичимлик суви тармоғи тортилиб, мактабнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилди.

- Туман ҳокими Қахрамонжон Джураевга бу масалада қилган мурожаатимнинг ижроси муддатини кўп кутмадик, тез орада “Сувоқава” ДУК туман филиалидан мутахассислар келиб тармоғимизни тўлиқ янгилаб кетишди, бутун жамоамиз ва ўқувчиларимиз номидан туман ҳокимига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз - дейди мактаб директори Ферузахон Исроилова.

Маълумот учун, 13-умумтаълим мактабида бугунги кунда 90 нафар ишчи-ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан 65 нафардан иборат педагогик жамоа 842 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия беришади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати