Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2019-12-17 21:27:37    271

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари,  хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, туман ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, сессия ишида Фарғона вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Шахобиддин Мадрахимов иштирок этди.

Cессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Қ.Джураев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига қўйилган туманнинг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан музокарага чиққан туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов, вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Шахобиддин Мадрахимов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими селекция ишлари бўйича бош инспектори Абдувохид Юнусов ва Кичик-Тагоб маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аъзамжон Ғанибоевлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати