Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Участка сайловга шай

×

 2019-12-20 20:58:54    245

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи 108-сайлов участкасида овоз бериш жараёнини юқори савияда ташкил этиш учун барча шароит яратилган.

Участка зарур жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари, овоз бериш кабиналари, сайлов қонунчилигига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланмалар, тарғибот воситалари билан таъминланган.


– Бу йилги сайловларга тайёргарлик жараёнларининг ўзи самарали ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан ташкил этилган кўп босқичли ўқув-тренингларда олган кўникма ва малакаларимизни сайлов куни албатта амалда тадбиқ этамиз, – дейди сайлов участкаси раиси Зулфияхон Саримсоқова. – Сайловчилар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни миллий сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти билан таништиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати