Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болажонлар байрам совғалари билан сийланди

×

 2019-12-27 20:56:08    315

PDF yuklash
Chop etish


Янги йилни ҳаммадан ҳам кўпроқ жажжи болажонлар интиқлик билан кутади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки ажойиб тарзда ташкил этиладиган Янги йил арчаси томошалари уларга чексиз қувонч, завқ бағишлайди. 

Ана шундай хурсандчиликларга бой байрам муносабати билан анъанавий “Президент арчаси” тантаналари бугун Ўзбекистон туманида ҳам ташкил этилди.

Янги йил байрами арафасида болажонларга шодлик улашиш мақсадида уюштирилган ушбу тадбирга тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари таклиф этилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов барчани байрам билан қизғин қутлади.

Безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар давомида болажонларга совғалар улашилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати