Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МЕН ҲАМ АСКАР БЎЛАМАН

×

 2020-01-06 18:13:47    243

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишга асосан Ўзбекистон туманида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида кўплаб тадбирлар, учрашувлар ҳамда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон тумани мудофаа ишлари бўлими ходимлари ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигига қарашли 42090-харбий қисм вакиллари тумандаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлишди.

Тадбирда болажонларга ватанпарварлик, миллий армиямиз ва унинг куч-қудрати ҳамда уни ҳимоя қилиш энг шарафли бурч экани ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида жажжи болажонлар томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқ ва шеърлар тингланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати