Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эркин мулоқот руҳида кечган ёшлар билан учрашув

×

 2020-01-29 21:44:54    345

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашувида белгиланган вазифа ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан турли ҳудудларда ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда.

Катта Тагоб маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 37-умумтаълим мактабида ўтказилган ана шундай учрашув самимий мулоқот ва билимга чанқоқ ёшларнинг таклифларига бой ўтди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Азизбек Ўринбоев, фуқаролар йиғини масъулллари ва ва Катта Тагоб МФЙ ёшлари иштирок этишди. 

Тадбирда масъул раҳбарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни-кеча, 24 январь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилиб, унда белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди. 

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшларнининг фикр-мулоҳазалари, уларни ўйлантираётган муаммолар, янги ғоя ва таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

Билдирилган таклифларни ижрога қаратиш чоралари белгиланди.

Мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари келгусидаги режалари билан ўртоқлашиш билан биргаликда, атоқли шоирларнинг ижодларидан ўқиб беришди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати